Июл ойида 3 нафар бемор коронавирусдан вафот этди – ҚР Бош давлат санитария шифокори
«20 июндан бошлаб мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони ортган. Сўнгги ҳафтада олдинги ҳафтага нисбатан коронавирус тарқалиши 1,9 бараварга ошган (8156 тадан 15503 тагача). Тасдиқланган коронавирус юқтириш ҳолатлари сони кунига 2700 га етди. Март ойидан бери битта- яримта ўлим ҳолати қайд этилган. Июл ойида КВИ билан касалланган 3 нафар бемор вафот этди», - деди Айжан Есмағамбетова Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, охирги ҳафтада мамлакатнинг 3 та вилоятида CОVID-19 вирусини юқтириш даражаси 70 фоизга етган.
«Алмати шаҳрида (4704 ҳолат ёки 30,3 фоиз), Нур-Султанда (4937 ҳолат ёки 31,8 фоиз) ва Қарағанди вилоятида (1237 ҳолат ёки 8 фоиз). Беморлар сонининг кўпайишига қарамай, касалхонага ётқизиш даражаси паст. Бугунги кунда 180 та юқумли касалликлар шифохонасида КВИ бўйича стационар ёрдам кўрсатилмоқда. Ўрин-жойларнинг 30 фоизини беморлар билан банд», - дейди у.
Шунингдек, Бош давлат санитария шифокори шифохонада даволанаётган беморлар бўйича таҳлиллар ўтказилганини айтди.
«18 ёшгача бўлган болалар КВИ билан касалхонада даволанаётган беморларнинг 36,3 фоизини ташкил қилади. 63,7 фоизи эса катталардир», - дейди А. Есмағамбетова.
Муаллиф: Даулет Изтилеу