Иван Дичко америкалик тажрибали боксчи билан жанг қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик супероғир вазн тоифасидаги боксчи Иван Дичконинг (11:0, 11КО) бўлажак жангдаги рақиби маълум бўлди, дея хабар беради Кazinform.

«ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги « Қозоғистон касбий бокси» саҳифасида таъкидланганидек, жанг Американинг Мерфрисборо(Теннесси штати) шаҳрида бўлиб ўтади. Рақиб – маҳаллий спортчи Дэниэл Мартц (20-10-1, 17КО). Учрашув 10 раундга мўлжалланган.

Иван аввалги жангини ўтган йилнинг 18 декабрида Нур-Султанда ўтказган эди. У биринчи раундда россиялик бокс фахрийси Александр Устиновни (36-6-1, 27КО) техник нокаут эвазига мағлуб этди.

Дичко ҳозирда Флоридада машғулот ўтказмоқда.


Сўнгги хабарлар