Италияда юзлаб рейслар бекор қилинди

None
RIM. Kazinform - Италияда аэропорт ходимларининг иш ташлаши юзлаб рейсларнинг бекор қилинишига олиб келди, бу эса 250 мингдан ортиқ йўловчига таъсир кўрсатди, деб хабар беради Kazinform Euronews.comга таяниб.

Италияда шанба куни аэропорт ишловчиларининг саккиз соатлик иш ташлаши туфайли юзлаб рейслар бекор қилинди. Ушбу тоифадаги ишчилар манфаатларини ифодаловчи касаба уюшмалари олти йил олдин муддати тугаган иш ҳақи ставкаларини тартибга солувчи жамоа шартномасини янгилашни талаб қиляпти. Акция 250 мингдан ортиқ йўловчига таъсир кўрсатди.

Европанинг бошқа ҳудудларида ҳам иш ташлашлар бўлиб ўтяпти. Лондоннинг Gatwick аэропорти ишчилари июль ойининг охири ва август ойининг бошларида иккита иш ташлаш ўтказади, Бельгияда шу дам олиш кунлари Ryanair компания учувчилари эса пандемия даврида иш ҳақининг пастлиги сабабли иш ташлайди. Шарлеруа аэропортида ўнлаб рейслар бекор қилинди.


Сўнгги хабарлар