Италияда қадимги Рим театри топилди

Мутахассислар қадимги Рим шаҳри ўрнида ёпиқ театр, бозор ва дарё порти қолдиқларини топди. Кембриж университети томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Италия марказидаги Интерамна Лиренас бир вақтлар обод шаҳар бўлган, деб хабар беради Kazinform агентлиги ВВСга таяниб.

Италияда қадимги Рим театри топилди
Фото: PA MEDIA

Археологик топилмалар шаҳарнинг таназзулга учраши мутахассислар башорат қилганидан 300 йил кейин бошланганини кўрсатмоқда. Кулолчилик таҳлиллари шуни кўрсатадики, жанубий Лациондаги шаҳар милоддан аввалги ІІІ аср охиригача таназзулга қарши тура олган.

“Биз илгари ҳеч ким қазиш ишлари олиб бормаган жойдан бошладик. Бу ерда ҳеч нарса содир бўлмади, қадимий шаҳарнинг излари кўринмади, фақат синган сопол парчалари ётарди.

Аммо биз бу ерда нафақат вилоятни, балки 900 йил давомида турли қийинчиликларга мослашган гуллаб-яшнаган шаҳарни топдик”, – дейди тадқиқот муаллифи доктор Алессандро Лаунаро.

«Интерамна Лиренас» лойиҳаси раҳбари доктор Лаунаронинг айтишича, археологлар аввалроқ шаҳарни ўлаётган провинция деб ҳисоблашган.

Тадқиқотлар давомида бу ерда катта омборхона, ибодатхона ва ҳаммом мажмуаси борлиги аниқланди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу иншоотлар милоддан аввалги I аср охиридан IV асргача дарё порти бўлиб хизмат қилган.

Археологлар жамоаси 1500 кишилик ёпиқ театр қолдиқларини ҳам топди. Лаунаронинг айтишича, бу шаҳар қудратли ва аҳоли фаровонлигини кўрсатади.

Бироқ, археологлар шаҳарнинг куч билан вайрон қилинганига ҳеч қандай далил топа олишмади.

Сўнгги хабарлар