08:51, 13 Июль 2022 | GMT +5
Италияда бир суткада 142 мингдан ортиқ коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди
RIM. ANSA- Kazinform – Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган кун давомида 142 967 та янги коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Kazinform ANSA агентлигига таяниб хабар беради.
Италияда 28 январдан бери бундай миқдордаги вирус юқтириш аниқланмаган. Бу ўтган ҳафтанинг шу даврига нисбатан 8,1 фоизга кўпдир.
Сешанба куни вафот этганлар сони 157 кишини ташкил этди.
Апрел ойининг охиридан бери Италияда коронавирусдан ўлим ҳолатлари кузатилмаган эди.