Италия Президенти биринчи даражали «Достық» ордени билан тақдирланди

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Италия Президенти Сержо Маттареллани биринчи даражали «Достық» ордени билан тақдирлади.

Касым-Жомарт Токаев наградил Президента Италии орденом «Достық» I степени
Фото: Акорда

Бу ҳақда Ақордада Италия Президенти Сержо Маттарелла билан музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнотида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди.

“Италия - Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги муҳим ва ишончли стратегик ҳамкоридир. Бугунги кунда икки давлат ўртасида дўстлик ва ҳурматга асосланган мустаҳкам алоқалар ўрнатилган. Барча даражадаги ҳамкорлигимиз жадал ривожланмоқда. Италия Президенти бу ижобий жараённи қўллаб-қувватлаб, салмоқли ҳисса қўшиб келяпти. Мен буни жуда қадрлайман. Шунинг учун бугун мен Президент Жаноби Олийлари Сержо Маттареллага биринчи даражали «Достық» орденини топширдим”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордадаги музокаралари якунлари бўйича қўшма баёнотда.

Давлат раҳбари қозоқ халқининг Италия халқига бўлган ҳурматини алоҳида таъкидлади.

“Икки давлат ўртасидаги яқин муносабатлар анъанавий дўстликка асосланади. Биз Италиянинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини тан оламиз. Ушбу мукофот қозоқ халқининг сизга ва мамлакатингизга кўрсатган самимий ҳурмати, шунингдек, бутун Италия халқига дўстона ва илиқ ҳиссиётлар ифодасидир”, — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Италия Президенти Сержо Маттареллани кутиб олди.

Аввалроқ, Астанада Италия маданият маркази очилиши ҳақида хабар бергандик.

Сўнгги хабарлар