Италия 4 майдан бошлаб карантин режимини енгиллаштиради
Бу ҳақда Казинформ Италиянинг ANSA ахборот агентлигига таяниб хабар беради.
«Умид қиламанки, шу ҳафта охирида сизга ушбу режа ҳақида маълумот бераман ва дастур тафсилотларини тақдим этаман», - деди Конте ўзининг Facebookдаги саҳифасида.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат фуқароларининг аксарияти карантиндан чарчаган ва чекловлар камайишини ёки ҳатто олиб ташланишини хоҳлашади.
«Бунинг учун чакана савдо компаниялари ва муассасалари имкон қадар тезроқ ишлашни бошлашлари керак. Мен ҳам «ҳаммасини бирдан очамиз» дегим келади. Бирдан. Аммо бу масъулиятсизлик бўлар эди. Бу вируснинг янада тарқалишига олиб келади. Шундай қилиб, бу бизнинг шу пайтгача қилган ишларимизнинг натижасини бир пул қилиши мумкин», - деди Бош вазир.
Конте шунингдек, минтақавий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда миллий режа ишлаб чиқилишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида расмийлар мамлакатда карантин жорий этганди. Чеклов чоралари 4 апрелга белгиланган эди, аммо карантин чоралари ҳали ҳам давом этмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Италия коронавирус инфекцияси бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Мамлакатда 181 22 киши КВИ юқтирган, шундан 24 144 киши вафот этган ва 48 877 киши даволаниб чиққан.
ANSA ахборот агентлигининг хабар беришича, Италияда 141 врач коронавирусдан кўз юмган.