Исроилнинг Рафаҳга ҳаво ҳужуми оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди

ASTANА. Кazinform - Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳри ҳудудида камида 35 фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди. Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш хизмати ва фавқулодда вазиятлар хизмати вакиллари маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Израильский авиаудар по Рафаху
Фото: ЦАХАЛ

Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти, зарбалар "Рафаҳ шимоли-ғарбидаги БМТ қароргоҳи яқинидаги кўчирилган одамларнинг чодирларини нишонга олгани"ни айтди ва бу жой Исроил томонидан гуманитар ҳудуд сифатида белгиланганини қўшимча қилди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги воизи Ашраф ал-Кидра, ҳужум оқибатида кўпчилиги аёллар ва болалар бўлган 35 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар яраланганини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар