Исроилда рўйхатдан ўтмаган 400 дан ортиқ қозоғистонлик бўлиши мумкин
Исроилда консуллик рўйхатида бўлмаган 400 дан ортиқ Қозоғистон фуқаролари бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“Қозоғистоннинг Тель-Авивдаги Элчихонасининг ҳисоб-китобларига кўра, Исроилда консуллик рўйхатидан ўтмаган Қозоғистон фуқаролари тўрт юздан ортиқ бўлиши мумкин. Хориждаги ватандошларимизга Қозоғистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик муассасаларида консуллик рўйхатига туриши зарурлиги ҳақида эслатиб ўтамиз. Ушбу процедура ихтиёрий ва бепул. Буни масофадан туриб ҳам қилиш мумкин. Рўйхатдан ўтиш учун консулга тегишли маълумотларни, яъни паспорт нусхаси ва яшаш манзилини юбориш керак”, — деди у вазирликдаги брифинг чоғида.
Муаллиф: Марлан Жиембай