Исроил "Ҳизбуллоҳ" қўмондони қўлга олди – ОАВ

ASTANA. Kazinform – Исроил ҳарбий гуруҳи Ливан шимолида, мамлакат чегарасидан 140 км узоқликда “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати қўмондонини ҳибсга олди. Бу ҳақда Исроилнинг N12 телеканалига таяниб, Россиянинг ТАСС агентлиги хабар берди.

ЛАГ исключила «Хезболлах» из списка террористических организаций
Фото: lasportal.org

Телеканал маълумотларига кўра, қўлга олинган “Ҳизбуллоҳ” қўмондони Исроилга олиб келинган ва сўроқ қилиш учун тегишли разведка бошқармасига юборилган.

Баъзи матбуот хабарларига кўра, қўлга олинган Ҳизбуллоҳ қўмондони денгиз кучларида раҳбар бўлиб хизмат қилган.

Аввал хабар қилинганидек, Исроил Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ”нинг марраларига зарба бериб, 65 киши ҳалок бўлди.

Шунингдек, “Ҳизбуллоҳ” янги етакчисини сайлади.

Сўнгги хабарлар