Исроил ХАМАС етакчиси Муҳаммад Дейф ўлдирилганини тасдиқлади

ASTANA. Kazinform - Исроилда Дейф “Ғазонинг Усама бин Ладени” деб номланади ва 7 октябрь куни содир этилган терактнинг асосий ташкилотчиларидан бири ҳисобланади, дея хабар беради Кazinform агентлиги euronewsга таяниб.

Исроил ХАМАС етакчиси Муҳаммад Дейф ўлдирилганини тасдиқлади
Фото: MAHMOUD ISSA/ANADOLU

Исроил мудофаа кучлари пайшанба куни ҳарбий разведка ХАМАС жанговар қаноти қўмондони Муҳаммад Дейф июль ойида ҳаво ҳужумида ҳалок бўлганини тасдиқлаганини айтди. Жангчилар Ғазо секторидаги Хон-Юнисдаги объектга зарба берди.

Ўшанда Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, зарбада 90 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, жумладан, яқин атрофдаги чодирларда қочқин бўлган тинч аҳоли ҳам.

 

Исроил Мудофаа вазири Йоав Галлантнинг айтишича, зарба уруш мақсадларига эришиш йўлидаги "муҳим босқич" ҳисобланади.

- Ушбу операция натижалари шуни кўрсатадики, ХАМАС инқироз ҳолатидаги ташкилотдир, - деди вазир.

 

Исроилда Дейф "Ғазонинг Усама бин Ладени" деб аталади. Дейф 1990 йилларда ХАМАСнинг ҳарбий қаноти Иззаддин ал-Қассам бригадаси асосчиларидан бири бўлган ва бўлинмани ўнлаб йиллар давомида бошқарган. Унинг қўмондонлиги остида автобус ва кафеларда исроилликларга қарши ўнлаб худкуш портлашлар уюштирилди, Исроилга ҳужум қилиш учун ракеталар арсенали яратилди.

Исроил расмийлари Муҳаммад Дейфни 7 октябр куни Исроил жанубида содир этилган терактнинг асосий ташкилотчиларидан бири деб ҳисоблайди.

Сўнгги хабарлар