Исроил Ғазо секторига ҳаво зарбалари берди

Исроил ҳарбийлари бир қанча нишонларга, жумладан, Хамас томонидан қурол ишлаб чиқаришда фойдаланилган объектга зарба берилганини маълум қилди.
«Истребителлар бир қанча нишонларга ҳужум қилиб, ХАМАС қурол заводини вайрон қилди. Исроил ХАМАСни сектордаги ва ундан ташқаридаги барча воқеалар учун жавобгар деб билади», — дейилади ЦАХАЛ матбуот котибининг баёнотида.
Исроил ҳаво ҳужумлари Ғазо сектори жанубидаги Хон-Юнис ғарбида, Фаластинга қарашли объектни нишонга олган. Ҳаво ҳужуми объектга ҳам, яқин атрофдаги уйларга ҳам зарар етказди. Фаластиннинг WAFA ахборот агентлигига кўра, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
The Times of Israel нашрининг хабар қилишича, ХАМАС вакили Хазим Қассем Хон Юнис ғарбидаги зарбаларда ҳеч ким жабрланмаганини ва Исроил самолётларига зенитдан ўт очилганини маълум қилган.
Муаллиф: Арсен Утешев