Испаниялик аёл 500 кун ғорда яшаб, рекорд ўрнатди

None
МАDRID. Кazinform – Испаниялик экстремал спортчи Беатрис Фламмини ғорда 500 кун одамлар билан алоқа қилмасдан ўтказди. Бу янги жаҳон рекорди бўлиши мумкин, деб хабар беради Кazinform ВВCга таяниб.

Беатриc Гранадада CОВИД-19 пандемияси пайтида ғорга тушди. Бу олимлар томонидан бошқариладиган тажрибанинг бир қисмидир.

«Мен ҳали ҳам 2021 йилнинг 21 ноябридаман. Мен дунёда нималар бўлаётганидан мутлақо бехабарман», – деди у ғорни тарк этгач.

Ғорга 48 ёшида кирган Беатрис Фламини ҳозир 50 ёшда. У туғилган кунини икки йил ёлғиз нишонлади.

У 70 метр чуқурликда ўтказган 500 кун давомида расм чизган, бош кийимлар тўқган, китоб ўқиган, жисмоний тарбия билан шуғулланган. Унинг қўллаб-қувватловчи жамоаси Беатрис бу вақт ичида 60 та китоб ўқиганини ва 1000 литр сув ичганини хабар қилди.

Спортчини масофадан туриб психологлар ва спелеологлар кузатиб боришди. Аммо уларнинг ҳеч бири у билан бевосита алоқада бўлмаган.

Испаниянинг RTVE телеканали Беатриснинг ғордан жилмайиб чиқиб, ўз жамоаси билан учрашган пайтини кўрсатди. У ўзини жуда яхши ҳис қилганини айтди.

«Бир ярим йилдан бери ўзим билан гаплашаман. Мен мувозанатни сақлай олмаяпман, шунинг учун мени ҳар томондан ушлаб туришибди. Агар қарши бўлмасангиз, аввал душ қабул қиламан, бир ярим йилдан бери сувга қўл текгизмадим, кейин гаплашамиз», деди Беатрис журналистларга.

Кейинроқ Беатрис Фламмини журналистларга икки ойдан кейин кунларни янглишиб ҳисоблаганини айтди.

«Бир куни кун санашни бутунлай тўхтатдим», деди у. Беатрис ғорда 160-170 кун ўтказдим деб ўйлаган.

Унинг сўзларига кўра, чивинларнинг ҳужуми ва турли хил товушларни эшитиш энг ёмон пайтлардан бири бўлган. «Атрофда сукунат ҳукм суради, агар жим бўлсангиз, мия баъзи товушларни ўйлаб топишга киришади», деди у.

Олимлар ушбу тажрибадан ижтимоий изоляция ва вақтинчалик дизориентациянинг одамлар вақтни қандай қабул қилишига таъсирини ўрганиш учун фойдаланганлар.

Беатрис Фламминини қўллаб-қувватлаш жамоаси у ғорда энг узоқ вақт қолиш бўйича жаҳон рекордини янгилаганини эълон қилди.

2010 йилда рекорд 688 м чуқурликдаги ер ости конида 69 кун давомида қолиб кетган Чили ва боливиялик 33 кончига тегишли эди.

Фото: bbc.com

Сўнгги хабарлар
telegram