Испаниядан Ўзбекистонга 6,5 мингдан ортиқ турист ташриф буюрган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель жами 6 550 нафар Испания фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Испаниядан Ўзбекистонга 6,5 мингдан ортиқ турист ташриф буюрган
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 минг нафарга ёки 26,5 фоизга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:

саёҳат – 6 256 нафар;

хизмат юзасидан – 183 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 95 нафар;

ўқиш – 15 нафар;

тижорат – 1 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида жами 4 048 417 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.