09:32, 13 Ноябрь 2023 | GMT +5
Исмларда адашди: хато туфайли Португалия бош вазири ўз лавозимидан айрилди
Антониу Кошта сешанба куни коррупция бўйича иш қўзғалгани маълум бўлгач Португалия бош вазири лавозимидан истеъфога чиқди. Тўғри, бир неча кундан сўнг прокуратура исмлардаги хатони тан олди: гап бош вазир ҳақида эмас, балки деярли бир хил исмли вазир ҳақида кетяпти (Антониу Кошта Сильва). Бу ҳақда Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб хабар беради.
Адвокатларнинг айтишича, тингланган телефон суҳбати стенограммаси прокурорларни адаштирган.
Собиқ бош вазирнинг ўзи ўзининг айбсизлигини таъкидлаган, бироқ истеъфога чиқишга мажбур бўлган. Ҳозирда на судлар, на прокуратура бу иш юзасидан изоҳ бергани йўқ.