Ишчи касблари йилида қанча фуқаро мукофотланди

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари йил давомида ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳада ишлаган ходимларни Ақордада қабул қилди ва уларга алоҳида ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти ёрдамчиси — Матбуот котиби Руслан Желдибай ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Президент Республика күніне орай бір топ азаматқа  мемлекеттік наградалар мен сыйлықтарды салтанатты түрде тапсырды
Фото: Ақорда

“Президент Фармони билан эълон қилинган Ишчи касблари йили касб-ҳунар таълимини ислоҳ қилиш ва оддий меҳнаткашларни улуғлаш билан ёдда қолди. Республика куни арафасида саноат ва қурилиш соҳаларида ишлаётган 500 га яқин фуқаро юксак мукофотлар билан тақдирланди. Улардан 138 нафари меҳнат сулоласининг вакиллари», — деб ёзган Руслан Желдибай.

Бундан ташқари, 130 дан ортиқ ўқитувчи ва олимлар, 100 дан ортиқ тиббиёт ходимлари давлат мукофотларига сазовор бўлишди.

Транспорт, энергетика, нефть ва газ, қишлоқ ва сув хўжалиги, фавқулодда вазиятлар хизмати, таълим, фан, маданият ва журналистика соҳалари вакиллари касб байрамларида махсус мукофотлар билан тақдирландилар.

Аввалроқ, Президент бу йил қанча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни имзолагани маълум бўлган эди.

Шунингдек, Давлат раҳбари йил давомида 23 марта чет элга ташриф билан боргани маълум бўлди.

Сўнгги хабарлар