Ироқдаги коронавирус касалхонасида содир бўлган даҳшатли ёнғин камида 50 кишини ҳаётдан олиб кетди

BAGDAD. Kazinform - Ироқ жанубидаги Носирия шаҳридаги касалхонада содир бўлган ёнғин камида 50 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 70 кишига жароҳат етказди, деб хабар беради Kazinform Ироқнинг INA ахборот агентлигига таяниб.
None
None

Душанба куни кечқурун Ироқнинг Ди-Кар провинцияси Носирия шаҳрида коронавирус инфекциясига чалинганлар учун мўлжалланган «Имом Ҳусайн» клиникасида ёнғин содир бўлди.

Ёнғин тиббиёт муассасасининг барча бўлимларини қамраб олди. Провинция соғлиқни сақлаш бошқармасининг таъкидлашича, ёнғин кислород баллонлари сақланадиган омборда бошланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ўт ўчирувчилар касалхонада ўнлаб беморлар ва ходимларнинг чиқишини тўсиб қўйган ёнғин тарқалишини тўхтатдилар.

Провинцияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Воқеа жойига Ироқ Бош вазири Мустафо Козимий келиб, вазирлар ва юқори даражадаги хавфсизлик ходимлари билан фавқулодда йиғилиш ўтказди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, душанба кунги ёнғин қурбонлари сони кўпайиши мумкин, чунки кўплаб беморлар ҳанузгача бедарак йўқолганлар сафида.

Уларнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида икки тиббиёт ходими ҳам бор.

Айни пайтда касалхонанинг олдида ғазабланган оломон йиғилиб, полиция билан тўқнашуви натижасида икки полиция машинаси ёниб кетди, деб хабар бермоқда Reyters.

Бу Ироқдаги биринчи ёнғин эмас.

Бағдоддаги Covid касалхонасида апрел ойида содир бўлган ёнғин натижасида 82 киши ҳалок бўлди ва 110 киши яраланди. Ёнғингакислород баллонининг портлаши сабаб бўлган.

Сўнгги хабарлар