«Ипак йўли дурдонаси» ХIV Тошкент халқаро кинофестивалида 150 та фильм намойиш этилади

TASHKENT. Kazinform - «Ўзбекфильм» очиқ павильонида «Ипак йўли дурдонаси» ХIV Тошкент халқаро кинофестивалининг бошланиши арафасида Бутунроссия давлат кинематография институти (БДКИ) Тошкент филиалининг гала-концерти ҳамда талабаларга бағишлов кечаси ўтказилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

«Ипак йўли дурдонаси» ХIV Тошкент халқаро кинофестивалида 150 та фильм намойиш этилади

Россия Маданият вазирлигининг Кинематография бошқармаси бошлиғи Дмитрий Давиденко сўзга чиқди.

– 25 йил олдин мен мазкур институтнинг киношунослик факультетини тугатганман, лекин бугун унда ўқиётган ва ўқийдиган талабаларга ҳавасим келади. Чунки уларни ҳам халқаро, ҳам ижодий жиҳатдан баркамол келажак кутиб турибди. Мен уларга ижодий муваффақиятлар тилайман ва доимо ҳалол бўлишларини сўраб қоламан, – деди Д.Давиденко.


Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳам тадбир меҳмонларини қутлади.

Эслатиб ўтамиз, «Ипак йўли дурдонаси» ХIV Тошкент халқаро кинофестивали жорий йилнинг 13-18 сентябр кунлари бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 40 та давлатидан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этмоқда. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар намойиш этилади.


Фото: UzA