Инвестицион лойиҳаларни “яшил йўлак” механизмига киритиш мезонлари кўриб чиқилди

Скляр
Фото: Рrimeminister.kz

ASTANA. Kazinform - ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр раислигида Инвестицияларни жалб қилиш бўйича кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Муҳокама доирасида инвестиция лойиҳаларини “Яшил йўлак” механизмига киритиш мезонлари кўриб чиқилди. Ушбу мезонлар шаффофликни ошириш ва инвесторларнинг ижро ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигини осонлаштиришга қаратилган.

Йиғилишда Инвестициялар тўғрисидаги битим механизмини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Таклиф этилаётган механизм аризаларни кўриб чиқиш муддатини 12 ойдан 3 ойга қисқартиришга ва тартиб-таомилларни соддалаштиришга қаратилган бўлиб, бу инвестициялар соҳасидаги ишларни янада самарали олиб боришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, автомобиль йўллари қурилиши соҳасига сармоя жалб этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Умуман олганда, инвестиция кўлами бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар мамлакатимиз компанияларининг рақобатбардошлигини ошириб, уларни йирик автомобиль йўллари лойиҳаларини амалга оширишга жалб этиш имконини бермоқда.

Йиғилишда қаттиқ маиший чиқиндилардан энергия сифатида фойдаланишни янада ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама этилди. Бу соҳа инвестициялар учун истиқболли йўналишлардан бири саналанади.

Йиғилиш доирасида фармацевтика ва қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида алоҳида инвестиция лойиҳалари бўйича муаммоли масалалар кўтарилди.

Вилоят миқёсида Қарағанди вилояти ҳокимлигининг инвестицияларни жалб этиш бўйича фаолияти кўриб чиқилди. Вилоятда 12 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиб, 50 та инвестиция лойиҳаси жамғармаси шакллантирилди.

Йиғилиш якунларига кўра, инвестицияларни жалб қилиш бўйича кенгашнинг алоҳида назорати остида масъул давлат органларига вазифалар юклатилди.

Сўнгги хабарлар