Инновацияларга сармоя киритаётган инвесторларни қўллаб-қувватлаш кучаяди - Қасим-Жомарт Тоқаев

None
ASTANA. Kazinform – Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев инновацияларга сармоя киритаётган инвесторларни қўллаб-қувватлаш кучайишини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сайловолди дастуримда «Фан-техника сиёсати тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиш ташаббуси кўтарилган. Ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаси иқтисодиётни илм-фан ва инновациялар асосида ривожлантириш мантиқини белгилаб бериши керак. Бизнес-инкубаторлар, тижоратлаштириш марказлари, технопарклар ва конструкторлик бюролари каби инновацион инфратузилмани яратиш йўналишида якка тартибдаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича самарали чора-тадбирлар кўриш зарур. Муваффақиятли хорижий тажрибадан фойдаланиш керак», - деди Давлат раҳбари.

Президент инновацион лойиҳаларни йўлга қўйишнинг асосий манбаи венчур молиялаштириш бўлиши кераклигини таъкидлади.

«Шунинг учун маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг лойиҳаларга қизиқишини ошириш учун барча ҳуқуқий ва молиявий масалаларни ҳал этиш зарур», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram