Индонезияда вулқон отилиб, 11 киши ҳалок бўлди

вулкан
Фото: tass

Индонезиянинг Суматра оролида вулқон отилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги қутқарув хизмати вакилига таяниб маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ТАССга таяниб.

Унга кўра, уч киши соғ-омон топилган, яна 12 нафар киши бедарак йўқолган.

Суматрада 3 декабрда Марапи вулқони отилди. Дастлабки маълумотларга кўра, вулқон чўғлари 15 минг метрдан ортиқ баландликда тарқалиб кетган.

Сўнгги хабарлар
telegram