Индонезияда кўчкилар оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган

None
JAKARTA. Кazionform – Индонезиянинг энг чекка оролларидан бирида содир бўлган кучли ёмғир ва кўчкилар туфайли 15 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар бедарак йўқолди, дея хабар бермоқда Кazionform AFP ахборот агентлигига таяниб.

Риау провинсиясининг Натуна туманидаги кўчкидан зарар кўрганларни қутқаришга об-ҳаво шароити ва алоқа линияларининг шикастлангани тўсқинлик қилмоқда, дея хабар беради Индонезиянинг табиий офатларни бошқариш Миллий агентлиги (BNPB) расмийлари.

Олис Серасан оролидаги қоя ёнидаги уйларни вайроналар, лой ва сув босди. 50 киши бедарак йўқолган, 15 киши ҳалок бўлган.

BNPB матбуот котиби Абдул Муҳари душанба куни кечқурун қилган баёнотида, 60 кишилик қидирув-қутқарув гуруҳи Натуна оролидаги Пенагуи портидан зарар кўрган ҳудудга учиб кетганини айтди.

«Ертага табиий офатларни бошқариш миллий агентлиги жараённи тезлаштириш учун вертолёт жўнатади», – деди у маҳаллий Kompas TV телеканалида.

Кўчки туфайли қутқарув ишлари жараёни қийин кечмоқда.


Индонезия ёмғирли мавсумда кўчкиларга мойил бўлиб, узлуксиз кучли ёмғирлар сув тошқинини келтириб чиқаради.

Индонезиянинг Борнео қисмидаги сув тошқини 17 мингдан ортиқ уйни сув остида қолдирди. Малайзияда ҳам кучли ёмғир сув тошқинларига олиб келди. Охирги ҳафтада мамлакатнинг бир қанча штатларида 4 киши ҳалок бўлди, 41 мингга яқин одам эвакуация қилинди.

2020 йилда Индонезия пойтахти Жакарта сўнгги йиллардаги энг ҳалокатли сув тошқини бўлиб, 67 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.

Аввалроқ Индонезия ғарбида содир бўлган кўчкилар оқибатида 10 га яқин киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Фото: AP Photo / Khairul Bazar


Сўнгги хабарлар
telegram