Ҳиндистон 2,7 миллиард долларлик Micron заводи қурилишини маъқуллади
Ҳиндистон вазирлар маҳкамаси Америка Micron Technology компанияси томонидан мамлакатда 2,7 миллиард долларлик чипларни қадоқлаш ва синовдан ўтказиш бўйича янги завод қуриш режасини маъқуллади.
Расмийлар бу қадамга Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг АҚШга ташрифи арафасида ушбу қарорга келди.
Завод Гужарат штатида қурилиши режалаштирилган. Ҳукумат жами 1,34 миллиард доллар миқдорида ишлаб чиқариш билан боғлиқ имтиёзлар беришга рози бўлди.
Маълумки, янги завод чипларни ҳақиқий ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди – бу ерда фақат қадоқлаш ва синовдан ўтказиш амалга оширилади.
Мажмуанинг биринчи босқичи 2024 йил охирида ишга туширилиши режалаштирилган.
Лойиҳанинг иккинчи босқичининг бошланиши ўн йилликнинг иккинчи ярмига яқинроқ кутиляпти.
Micron Technology дастлабки икки босқичда 825 миллион долларгача сармоя киритади ва келгуси бир неча йил ичида ўз штатида 5000 тагача иш ўрни яратади.