Имтиёзли автокредит дастуридан 12 мингдан ортиқ қозоғистонлик фойдаланди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр имтиёзли автокредит дастуридан фойдаланишга муваффақ бўлган қозоғистонликлар сонини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Роман Склярнинг сўзларига кўра, дастурдан 12 мингдан ортиқ киши фойдаланган. Шунингдек, у дастурнинг экологик нуқтаи назардан муҳимлигини таъкидлади.

«Биз ставкани 50 фоизга камайтирдик, РОП маблағлари келади. Бу пул ҳам экологик тадбирларга, ҳам шундай дастурларга сарфланади. Имтиёзли автокредитлар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини имтиёзли кредитлаш дастурлари атроф-муҳитни яхшилайди. Биз корхоналар ва фуқароларимизга транспорт воситаларини янгилашда ёрдам берамиз ва шу орқали атроф-муҳитни яхшилаймиз», - деди Роман Скляр Ҳукумат йиғилишида.

Шунингдек, у имтиёзли автокредитлар учун қўшимча маблағ ажратиш имкониятини ҳам истисно этмайди.

«Агар шундай имконият бўлса, биз ундан фойдаланамиз. Дастур аҳоли орасида жуда машҳур», — дея қўшимча қилди Роман Скляр.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар