Иманғали Тасмағамбетов иштирокида КХШТнинг бу йилги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

МОSKVA. Кazinform – Сешанба куни Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Доимий кенгаши мажлисида ташкилотнинг янги Бош котиби Иманғали Тасмағамбетов расман таништирилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдиновнинг маълум қилишича, КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши қарори билан КХШТ Бош котиби лавозимига тайинланган Иманғали Тасмағамбетовни КХШТ Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитаси раиси, Беларусь Республикаси Хавфсизлик Кенгашининг Давлат котиби Александр Вольфович таништирди.

«Ушбу юқори лавозимга Иманғали Нурғалиули Тасмағамбетов номзоди Қозоғистон раҳбарияти томонидан таклиф этилган ва КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг 2022 йил 23 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган. У 2025 йилнинг 31 декабрига қадар уч йил хизмат қилади», — деди Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Александр Вольфович.

У И.Тасмағамбетов Қозоғистон Республикасида турли давлат лавозимларида ишлаганини таъкидлади.

И.Тасмағамбетов Доимий Кенгаш аъзолари ва Бош котиб ўринбосарлари, Бирлашган штаб бошлиғи ва КХШТ Котибияти таркибий бўлинмалари раҳбарлари олдидаги нутқида унинг КХШТ Бош котиби лавозимига тайинлангани катта муваффақият, унинг учун шараф ва катта масъулият эканини таъкидлади.

«Мен КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларига ташкилот иш тузилмасини бошқаришга ишонч билдиргани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Дунё буюк геосиёсий муаммоларга гувоҳ бўлмоқда, жуда мураккаб сиёсий, иқтисодий ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш керак. Хавфсизик кенгаши қўмитаси котиблари олдида кам эмас мураккаб вазифалар мавжуд. Бу барча чақириқ ва муаммолар Ташкилотимизнинг ҳал қилувчи ролига, унинг обрўси ва минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг самарали механизми бўлиш қобилиятига таъсир қилади», — деди янги Бош котиб.

Аввал хабар қилинганидек, Иманғали Тасмағамбетов Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби лавозимига тайинланган эди.

Фото:odkb-csto.org

Муаллиф: Наримбек Исмағулов


Сўнгги хабарлар