Илон Маск яна дунёнинг энг бой одамига айланди

None
Фото: JUSTIN SULLIVAN/GETTY IMAGES
АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси биргаликда йилнинг биринчи ярмида 852 миллиард доллар ишлаб топди, дея хабар беради Кazinform Аnadolu агентлигига таяниб.

Америкалик бизнесмен Илон Маск Bloomberg индекси бўйича дунёнинг энг бой 500 кишиси рейтингида энг юқори поғонага кўтарилди.

Нашрнинг ёзишича, миллиардернинг бойлиги 234 миллиард долларни ташкил этади. Жорий йилнинг биринчи ярмида Маскнинг бойлиги 96,6 миллиард долларга ошган.

Рейтингда иккинчи ўринни 200 миллиард доллар бойлик билан LVMH ҳашаматли товарлар ишлаб чиқарувчи француз Бернард Арно эгаллади. Учинчи ўринда 154 миллиард доллар билан Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос жойлашган.

Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси йилнинг биринчи ярмида 852 миллиард доллар ишлаб топган.

Сўнгги хабарлар