13:19, 23 Июль 2023 | GMT +5
Илон Маск Twitter логотипини ўзгартиради
ASTANA. Kazinform – Twitter ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск бренд логотипини ўзгартиришини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

У ўз саҳифасида ребрендинг ҳақида маълум қилди.
«Тез орада биз Twitter бренди ва аста-секин бутун қушлар билан хайрлашамиз», – деб ёзди у.
Тармоқ эгаси ўз саҳифасида янги логотипнинг айрим версияларини тақдим этди.
Илон Маскнинг сўзларига кўра, қуш ўрнини Х эгаллайди. Чунки бу инсонлар идеал эмаслигини, одамлар камчиликларсиз бўлмаслигини билдиради.
У нафақат ўз версиясини тақдим этди, балки янги логотип учун номзодларни таклиф қилиш орқали фойдаланувчиларни энг яхшисини танлашда иштирок этишга чақирди.
«Агар бугун кечқурун ҳаммага ёқадиган оптимал логотип топилса, эртага дунё ребрендингланади», – деб ёзди Илон Маск.