18:41, 22 Декабрь 2022 | GMT +5
Икки Президент қўшма объектлар қурилишини тантанали равишда бошлаб берди
ТASHKENT. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев қўшма объектлар қурилишининг тантанали бошланишида иштирок этди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбарларига Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, Қарағанди вилоятида маиший техника, Чимкентда инфузион эритма, Қостанайда Chevrolet автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, Тошкент вилоятида логистика маркази, Тошкент шаҳрида турар-жой ва савдо инфратузилмасини барпо этиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилишини тилаб, объектлар қурилишини тантанали равишда бошлаб берди.
Фото: аkorda.kz