19:45, 21 Декабрь 2022 | GMT +5
Икки қозоғистонлик спортчи паракаратэ бўйича Осиё чемпионати ғолибига айланди
ASTANA. Kazinform - 16-20 декабр кунлари Тошкентда паракаратэ бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада Қозоғистон, Эрон, Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликларидан 17 нафар спортчи иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform Имконияти чекланган шахсларни спортга тайёрлаш марказига таяниб хабар беради.

«Ката» йўналишида қозоғистонлик спортчилар 2 та олтин ва 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.
1-ўрин – Ляззат Жусупова;
1-ўрин – Даяна Сапарбаева;
2-ўрин – Дидар Муҳамеджанов.
Жорий йилнинг октябр ойида Италияда паракаратэ бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Ляззат Жусупова ва Дидар Муҳамеджонов жаҳон чемпиони бўлди.