III Халқаро Нақшбандия туризм фестивали Ўзбекистонда ўтказилади

None
TASHKENT. Kazinform - Жорий йилнинг 22-28 февраль кунлари Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида «III Халқаро Нақшбандия туризм фестивали» бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎР Туризм ва маданий мерос вазирлигига таяниб.

Тадбирда Малайзия, Индонезия, Туркия, Ҳиндистон, Буюк Британия, Янги Зеландия, Австралия ва АҚШ каби давлатлардан ўз соҳасининг мутахассислари иштирок этади. Хусусан, 18 та давлатдан 100 дан ортиқ жаҳонга машҳур олимлар, дин уламолари, фан ва жамоат арбоблари ҳамда туризм соҳа вакиллари иштирок этади.

Фестиваль давомида бир қатор қадамжолар зиёрат қилинади. Хусусан, фестиваль иштирокчилари Самарқанддаги «Имом Бухорий«мажмуаси ва»Имом Бухорий«халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюришади.

Бундан ташқари, Самарқандда «Имом ал-Мотуридий» қадамжоси ҳамда «Регистон» мажмуасини ҳам зиёрат қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, тадбир доирасида «Шоҳи Зинда» ва «Хўжа Аҳрор Валий» зиёратгоҳлари, «Гўри Амир» мажмуаси, «Рухабод» масжиди, «Бибихоним» масжиди ва «Сиёб» бозорига ҳам ташриф буюрилади.

Таъкидлаш жоизки, Бухорода фестиваль давомида «Лаби ҳовуз», «Мир Араб» мадрасаси, «Арк» мажмуаси, «Боло ҳовуз», «Сайфиддин Бохарзий», «Хожа Ҳафз Кабир» қадамжолари, «Баҳоуддин Нақшбанд» мажмуаси ва бошқа масканлар ҳам зиёрат қилинади. Қолаверса, Баҳоуддин Нақшбанднинг илмий меросига бағишлаб «Нақшбандия ўгитлари» конференцияси ташкил этилади.

Ўз навбатида Тошкентда «Ҳазрати Имом» мажмуаси, Ислом цивилизация маркази ҳамда бошқа қадамжоларга ташриф буюриш режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар
telegram