Ҳукумат Манғистау атом энергетика комбинатига 5 миллиард тенге ажратди
ASTANA. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов Манғистау вилоятидаги “МАЭК” МЧЖ фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун Ҳукумат захирасидан 5 миллиард тенге ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар беради ҚР Ҳукумати матбуот хизмати.
Маблағлар энергетика комбинатини вилоят бюджети ҳисобидан субсидиялашга йўналтирилади, бу эса корхонани бўлажак иситиш мавсумига тайёрлаш ва энергетика инфратузилмасининг барқарор ишлашини таъминлаш имконини беради.
2023 йилдан бошлаб корхонани босқичма-босқич модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ишлаб чиқаришнинг узлуксиз айланишини таъминлаш ва ускуналарнинг ишламай қолиши хавфини камайтиришга қаратилган бир қатор асосий лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Улар қозон агрегатларини модернизация қилиш, захира ҳимоя қилиш ва автоматлаштириш тизимлари, шунингдек, электр энергиясини бошқариш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини ўз ичига олади.
МАЭК – Мангистау вилоятининг йирик энергетика мажмуаси бўлиб, вилоятдаги аҳоли пунктлари ва корхоналарини, жумладан, Ақтау шаҳрини электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, ичимлик суви, иссиқ ва техник сув билан таъминлайди.