Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг мақсадли кўрсаткичларига эришиши керак - Ҳукумат раҳбари

Йил охирига қадар бутун вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг мақсадли кўрсаткичларига эришиши керак. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳукумат йиғилиши
Фото: primeminister.kz

“Йил якунига қадар барча ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг мақсадли кўрсаткичларига эришиши керак. Хусусий инвестицияларни жалб қилиш иқтисодий ўсишнинг муҳим омилидир. Бу - бизнинг асосий вазифамиз. Давлат органлари ва ҳудудлар инвестицияларни жалб этиш устида иш олиб бориши, режалаштирилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаши лозим. Бундан ташқари, Давлат раҳбари томонидан ҳар бир ўрта корхона бўйича ишлаб чиқаришни 2-3 баробар кенгайтириш вазифаси қўйилди. Маъсулиятли давлат органлари, ҳокимликлар “Атамекен” Миллий палатаси билан биргаликда бу вазифани амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўришлари керак”, - деди Ҳукумат раҳбари.

Бош вазир мавжуд ишлаб чиқаришларни кенгайтириш ва янги корхоналар ташкил этиш йўлида тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

“Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли биз инфляция даражасини 10,8 фоизга туширишга муваффақ бўлдик. Бундан ташқари, йил якунига қадар инфляция даражасини 2 баробарга камайтириш мақсадида давлат органлари ва ҳокимликлар инфляция даражасини назорат қилиш ва пасайтириш бўйича чора-тадбирлар комплексида режалаштирилган барча тадбирларнинг самарали бажарилишини таъминлаши лозим. Йил якунига 1,5 ой қолди. Иқтисодиётнинг ўсиш траекториясини сақлаб қолган ҳолда барча мақсадли кўрсаткичларни таъминлаш зарур. Шунингдек, бюджет дастурлари маъмурлари жорий йил учун ажратилган маблағларни ўз вақтида ўзлаштиришга эътибор қаратишлари керак”, - деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар