Хорижда Қозоғистон олий ўқув юртларининг филиаллари очилади

ASTANA. Kazinform – ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек ягона Марказий Осиё олий таълим маконини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Қозоғистон олий ўқув юртларининг экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида хорижда филиалларини очиш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилади. Ягона Марказий Осиё олий таълим маконини яратиш бўйича ишлар давом этади»

, - деди Саясат Нурбек Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, ҳамкорлар билан биргаликда Қозоғистон платформасида Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамкорлик бюросини яратиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

«Олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълимни халқаролаштириш бўйича барча ташаббуслар Қозоғистоннинг «Интеллектуал «Ипак йўли» халқаро ташаббусига асос бўлади»

, - дея қўшимча қилди вазир.



Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар