Хоккей: Канада ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди

None
ASTANА. Кazinform – Канадада бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги 2023 йилги жаҳон чемпионати ўз якунига етди ва мезбонлар чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Финалда Канада ёшлар терма жамоаси Чехия терма жамоаси билан тўқнаш келди. Ўйинда Шимолий Америка қитъаси вакиллари рақибидан 3:2 ҳисобида устун келди ва ғолибга айланди. Учинчи ўрин учун баҳсда АҚШ терма жамоаси қўшимча вақтда Швецияни 8:7 ҳисобида мағлуб этди.

Австрия ёшлари Латвияга мағлуб бўлди ва келаси йили биринчи дивизионда иштирок этади. Унинг ўрнини Норвегия терма жамоаси эгаллади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар