Хоккей бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Чехия терма жамоаси кубокни синдиришди
ASTANA. Kazinform – Чехия терма жамоаси ўз мамлакатида хоккей бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. 2010 йилдан бери биринчи марта чемпионлик кубогини кўтарган чехлар ҳамон ғалабани нишонлашмоқда.

Мамлакат пойтахти Прага кўчаларида махсус саҳна ташкил этилди ва минглаб аҳоли спортчиларга ҳурмат бажо келтириш учун йиғилди. Бундай манзарани одатда мамлакат бўйлаб концерт берадиган таниқли хонандалар иштирокидаги тадбирларда кўриш мумкин.
Эски шаҳар майдонидаги параддан сўнг байрамона дастурхон ресторанда давом этди. У ерда Чехия терма жамоаси ҳужумчиси Яхим Конделик ўз ижтимоий тармоғида ҳимоячи Михал Кемпнийнинг синган кубогни кўрсатган видеони жойлаштирди. Афтидан, хурсандчилигини ичига сиғдиролмаган хоккейчилар кубокни синдириб қўйишган. Кубок йўқолган тақдирда ҳам Чехия чемпион сифатида тарихга кириши аниқ.