Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида Италия ва Буюк Британия биринчи дивизионга тушиб кетишди
Эслатиб ўтамиз, Италия ва Буюк Британия ўз гуруҳларида саккизинчи ўринни эгаллади. Терма жамоалар ҳисобида фақат биттадан очко бор.
Охирги ўйинда италиялик хоккейчилар Қозоғистон терма жамоасига 2:5 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Демак, энди улар келаси йили биринчи дивизионда ўйнашлари керак.
2023 йилда эса Венгрия ва Словения элита қаторига киради.
Венгрия бунгача 2008 ва 2016 йилларда олий дивизионда иштирок этган. Иккаласида ҳам у охирги ўринни эгаллаб, биринчи лигага тушиб кетди.
Словения бунгача саккиз марта иштирок этган. Ҳозирча у юқори натижалари билан ажралиб турмади.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Қозоғистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг «А» гуруҳида еттинчи ўринни эгаллаб, элита қаторидаги ўрнини сақлаб қолди.
Муаллиф: Адилжан Умбет