Хоккей бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистон ўсмир қизлари учинчи ғалабасини қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қозоғистонлик хоккейчилар учинчи ғалабасини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Учрашув давомида қозоғистонлик хоккейчилар фаоллик кўрсатишди. Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ биринчи бўлиб София Роаковская ҳисобни очди. Шундан сўнг терма жамоадан София Зубкова 9-дақиқада ҳисобни оширди.

Бу икки голдан кейин рақиб жамоа кетма-кет учта шайба уриб, ҳисобдаги фарқни оширди.

Учинчи бўлимда қозоғистонлик Кира Куховская 44, София Зубкова 47 ва 57-дақиқада имнониятдан фойдаланишди.

Шу тариқа қозоғистонлик хоккейчилар 5:3 ҳисобида зафар қучди.

Айтайлик, терма жамоа иккинчи дивизионда B гуруҳида иштирок этади. Рақиблар – Болгария, Янги Зеландия, Бельгия, Эстония, Исландия.

Бунгача қозоғистонлик хоккейчилар Болгарияни 8:1, Янги Зеландияни 7:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Энди терма жамоа 31 январ куни Эстония, 2 феврал куни Исландия билан учрашади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар