Хоккей бўйича Қитъа кубоги финали қолдирилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Халқаро хоккей федерацияси Қитъа кубоги финали кечроқ санага кўчирилганини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Европада карантин чоралари кучайтирилиши муносабати билан IIHF Дания Ҳукумати билан биргаликда ҳал қилувчи турнирни январ ойидан март ойидаги захира саналарига кўчиришга қарор қилди.

Ўтказиш жойи бир хил бўлиб қолмоқда. Финал 4-6 март кунлари Даниянинг Ольборг шаҳрида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Қарағандининг «Сариарқа» жамоаси нуфузли чемпионлик учун Польшанинг «Краковия», Беларуснинг «Гомель» ва Даниянинг «Ольборг Пайрэтс» жамоалари билан ўйнайди.

Сўнгги хабарлар