ХОҚ раҳбари лавозимига номзодлар тақдимоти қачон ва қаерда бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform - Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) аъзолари 2025 йил 30 январь куни Лозаннадаги Олимпия уйида қўмита президентлигига номзодлар дастури тақдимоти ва навбатдан ташқари сессия учун йиғилади, дея хабар беради Kazinform Olympicsга таяниб.

Презентация кандидатов на пост главы МОК пройдет 30 января
Фото: Olympics

Учрашув ХОҚ аъзоларига етти нафар номзоднинг дастурлари билан танишиш имкониятини беради. Сайловларнинг ўзи ХОҚ сессияси доирасида 2025 йил 18 мартдан 21 мартгача Грецияда ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, шу куни ХОҚ аъзолари навбатдан ташқари сессияга йиғиладилар, унда 2028 йилги ўсмирлар қишки Олимпия ўйинларини ўтказиш жойи бўйича овоз бериш маросими ўтказилади.

Аввалроқ ХОҚ ташкилот президенти лавозимига номзодлар рўйхати эълон қилинган эди.

Бу лавозимга даъвогарлар: Себастьян Коу, Моринари Ватанабэ, Давид Лапартьян, Йохан Элиаш, Хуан Антонио Самаранч - кичик, Фейсал аль-Хусейн, Кирсти Ковентри.

Сўнгги хабарлар