Хитойнинг Шанхай шаҳри ва Цзилинь провинциясида коронавирус кучаймоқда

NUR-SULTAN. Кazinform - Хитойнинг Шанхай шаҳри ва Цзилинь провинциясида коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда, дея маълум қилди CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси матбуот хизмати.
None
None

«Ўтган сутка давомида Хитойда 25 165 кишида коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланди. Бу бир кун аввалгидан 4 фоизга кўп ва Хитой Халқ Республикаси Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, бу янги юқори кўрсаткичдир.

Касалланганларнинг аксарияти – 23 815 нафарида касаллик белгилари йўқ, 1350 нафарида йўтал ва ҳолсизлик аниқланган. Бир ҳафта ичида Хитойда асемптоматик ташувчилар сони 2,7 баробарга ошиб, 174 минг кишига етди», – дейилади хабарда.

Шанхай шаҳри ва Цзилинь провинцияси (шимоли-шарқий Хитой) коронавирус билан касалланган иккита минтақа бўлиб, улар CОVID-19 га чалинганларнинг 94 фоизини ташкил қилади. Пандемия бошлангандан бери Хитойда 1,5 миллиондан ортиқ одам касал бўлиб, 13,2 мингдан ортиқ одам вафот этди.


Сўнгги хабарлар