Хитойнинг энг катта чўлида кўплаб кўллар ҳосил бўлган
CCTV хабарига кўра, Хитойнинг энг катта чўлида Тарим дарёси охирги 10 йил ичида энг катта сув ҳажмини қайд этганидан сўнг кўплаб кўллар пайдо бўлди, бу эса сувнинг қумтепаларга кириб кетишига сабаб бўлди.
Шинжон сув хўжалиги бошқармаси маълумотларига кўра, май ойининг охиридан сентябр ойининг охиригача Тарим дарёсининг бош қисмида сув оқими ўтган йилларнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар кўп бўлган. Бу 1957 йилда ўлчовлар ўтказилгандан бери энг юқори оқим эди.
Хитой сув хўжалиги вазирлиги баёнотига кўра, жорий йилнинг ёзида Хитойга таъсир қилган ҳаддан ташқари жазирама Шинжондаги музликларнинг эриб кетишига сабаб бўлиб, сув тошқинларига сабаб бўлди.
Жорий йилда Тарим дарёсининг асосий оқимида май ойидан бери 80 кун кетма-кет сув тошқини давом этмоқда.
Такламакан чўли 337 минг квадрат километр майдонни эгаллайди. Ўртача йиллик ёғингарчилик одатда 100 миллиметрдан ошмайди.
Тарим Хитойнинг энг узун ички дарёси бўлиб, Такламакан чўлининг шимолий чегаралари бўйлаб оқади.
Муаллиф: Руслан Сулейменов
Фото: eco.cctv.com