Хитойнинг «CNCEC» компанияси Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтирмоқчи
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо 2021 йил 7,4 миллиард доллар ўсиб, жорий йил январь-сентябрь ойларида 6,8 миллиард долларга етган.
Мулоқот давомида Хитой корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, нефт-газ, кимё саноати, қурилиш моллари ишлаб чиқариш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат лойиҳаларини йўлга қўйиш, ўз навбатида, Ўзбекистон иқтисодиётини технологик жиҳатдан модернизация қилиш ва диверсификациялашни жадаллаштиришга ёрдам беради.
Учрашувда корпорациянинг «яшил» энергетика, транспорт, инфратузилмавий ривожланиш ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларда иштирок этиш истиқболи кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар жорий келишувларни ҳаётга татбиқ этиш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини топиш бўйича ишни давом эттириш зарурлиги маъқулланди.
Фото: UzA