Хитойлик инвесторлар Туркистон вилоятида пахтачиликни ривожлантириш ниятида

TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида пахта етиштириш учун Хитой қишлоқ хўжалиги технологиялари жорий этилади. Автоматлаштирилган замонавий технология «оқ олтин»ни экишдан бошлаб териб олгунга қадар ишларни ўзи бажаради, дея хабар беради Кazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Хитойнинг «Peng Sheng Group» компанияси раҳбарлари билан учрашди. Компания қўшни Ўзбекистон давлатида бир қанча йирик лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда.

Вилоятнинг жанубий ҳудудларида ноёб лойиҳани амалга ошириш ниятида бўлган хитойлик инвесторлар пахта сифати ва ҳажми сезиларли даражада ошишига ишонч ҳосил қилмоқда. Бунинг учун томчилатиб суғориш тизими қурилмалари ўрнатилади.

Лойиҳа қиймати 46 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Томонлар ушбу лойиҳани муҳокама этди.

Шунингдек, корхона Туркистон вилоятида терини қайта ишлаш ва қорамол чиқиндиларидан желатин ишлаб чиқариш заводини қуришга тайёр. Бизнес-режанинг қиймати 10 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Саноат зонасида хорижий инвесторлар ишлаш ниятида.

Вилоят ҳокими Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қишлоқ хўжалиги соҳасига, қайта ишлашни ривожлантиришга, янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади. У Туркистон вилоятининг ўзига хос хусусиятларига тўхталиб, яқинда Хитойга қилган ташрифи натижасида амалга ошириладиган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди. У янги лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, давлат томонидан кўрсатилиши керак бўлган кўмакни таклиф қилишга тайёрлигини билдирди.

«Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида бошлаган ишларингиз билан танишдим. Катта лойиҳалар амалга оширилди. Яқинда вилоят делегацияси билан Хитойда хизмат сафарида бўлдик. Энг йирик ишлаб чиқариш гигантлари фаолияти билан танишдик. Тажриба олдик. Энди биз уни амалга оширишдан манфаатдормиз. Бир неча кун аввал вилоятнинг бешта тумани ҳокимлари ҳам Хитойдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди. Бугунги лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», – деди Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди.

Томонлар инфратузилмани ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Вилоят раҳбари Туркистон вилоятида амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳаларга тўхталди.

Ўз навбатида, хитойлик инвестор Туркистон вилояти ва вилоят марказининг иқтисодий ривожланиш йўналишини юқори баҳолаб, қатор лойиҳаларга қизиқиш билдирди. У қўшма лойиҳалар давом этишини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар