Хитойдан Қозоғистон орқали темир йўл транзити 11 фоизга ошди
ASTANА. Каzinform — 2025 йилнинг 10 ойида Хитойнинг Қозоғистон орқали транзит юклари 11 фоизга ошиб, 11 миллион тоннага етди. Мамлакатнинг темир йўл инфратузилмаси халқаро логистикада муҳим рол ўйнайди ва рақамлаштириш лойиҳаси туфайли поездларни расмийлаштириш вақти 3 соат 30 дақиқагача қисқартирилди. Бу ҳақда Давлат даромадлари қўмитаси хабар берди.
— 2025 йилнинг 10 ойида транзит ҳажми 11,04 миллион тоннага етди - бу ўтган йилга нисбатан 11 фоизга кўп. Бу Қозоғистоннинг муҳим транспорт ва логистика маркази сифатидаги ролини мустаҳкамлайди, — дейилади хабарда.
Жараёнларни тезлаштириш ва шаффофликни ошириш мақсадида Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси ва ҚТЖ МК АЖ темир йўл транзитини рақамлаштириш лойиҳасини амалга оширмоқда.
Таъкидлаш жоизки, 2023 йил декабрь ойидан бери автоматлаштириш бўйича пилот лойиҳаси амалга оширилди, унинг доирасида 2025 йилда 2,5 миллион тонна юк қайта ишланди. Натижада битта поездни расмийлаштириш вақти 3 соатдан 30 дақиқагача қисқартирилди.
Эслатиб ўтамиз, Транскаспий йўналиши бўйича юк ташиш ҳажми 62 фоизга ошиб, 4,5 млн тоннани ташкил этди.