Хитойдан Финляндияга қатнайдиган юк поезди Қозоғистон орқали ўтди
Терма юкли контейнер поезди 48 қирқ футлик контейнердан иборат.
Состав Туаньцзецунь темир йўл вокзалида (Чуньцин) ташкил этилган.
Поезд Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия орқали, сўнгра Қора денгиз орқали Руминия йўналиши билан Финляндияга боради.
Финляндиянинг Коувола шаҳрига 9000 километрлик мураккаб мультимодал йўналиш бор-йўғи 20 кун давом этади.
Юк ташиш Nurminen Logistics Services ОY томонидан КТZ Express АЖ билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ташиш иштирокчилари Транскаспий йўналишида янги хизматнинг яратилиши Қозоғистон ҳудуди орқали Хитой – Финляндия – Хитой йўналиши бўйича транзит ҳажмини оширишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Финляндиядаги энг йирик юк ташиш оператори Nurminen Logistics Хитойдан Қозоғистон орқали контейнер йўналишини йўлга қўйгани ҳақида хабар берган эдик.
Икки давлат темир йўл маъмуриятлари КТZ Express ва Nurminen Logistics компанияси номидан ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Томонлар Қозоғистон орқали Каспий йўналишида икки томонлама контейнер ташишни ривожлантиришга келишиб олдилар.