Хитойдаги турнир қозоғистонлик теннисчилар учун муваффақиятли бошланди
ASTANА. Кazinform - Қозоғистонлик теннисчилар Хитойда аёллар ўртасидаги Ухань WTA 1000 турнирида иштирок этишди.
Қозоғистоннинг иккинчи, жаҳоннинг 35-ракеткаси Юлия Путинцева жаҳон рейтингида 250-ўринни эгаллаб турган хитойлик Чжан Шуайни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Қозоғистонлик теннисчи бу йилги WТА 1000 мусобақаларида қўлга киритилган ғалабалар сони бўйича бешинчи ўринга кўтарилди.
ТОП-5:
Ига Швентек (Польша) — 30.
Арина Соболенко (Беларус) — 23.
Кори Гауфф (АҚШ) — 21.
Даниэль Коллинз (АҚШ) — 17.
Юлия Путинцева (Қозоғистон) — 15.
Ю.Путинцева иккинчи босқичда дунёнинг 18-ракеткаси хорватиялик Донна Векич билан куч синашади.
Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи, жаҳоннинг 31-ракеткаси Анна Данилина россиялик Ирина Хромачева билан бирга иккинчи босқичга чиқди. Қозоғистон-Россия жуфтлиги илк учрашувда япониялик Макото Ниномия - россиялик Яна Сизиковани мағлуб этди - 6:4, 6:0.
А.Данилина ва И.Хромачеванинг кейинги рақиблари - испаниялик Кристина Букша - руминиялик Моника Никулеску.
Соврин жамғармаси 3,2 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган Ухань мусобақаси 13 октябрь куни якунланади.
Эслатиб ўтамиз, Амир Омарханов Пекиндаги турнирда ғалаба қозонди.