Хитойда зилзила қурбонлари сони 100 дан ошди
Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу ва Цинхай провинцияларида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 100 нафардан ошди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси маълум қилди, деб хабар беради Каzinform.

Ганьсу провинциясида қурбонлар сони ҳозирда 105 кишига етди, Цинхай провинциясида эса 11 киши ҳалок бўлди. Аввалроқ Хитойнинг юқорида тилга олинган икки провинциясида 300 дан ортиқ қурбонлар ҳақида хабар берилган эди.

ХХР раиси Си Цзиньпин қидирув-қутқарув ишларини фаоллаштириш ва одамларни қидириш ва қутқариш, шунингдек, Ганьсу провинциясидаги зилзила оқибатларини бартараф этиш учун барча имкониятларни ишга солишга чақирди.
Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши жабрланган ҳудудларга ёрдам ишларини олиб бориш учун ишчи гуруҳ юборди.

Қидирув-қутқарув ишлари қийин метеорологик ва географик шароитлар туфайли мураккаблашади. Зилзила содир бўлган вақтда тунда ташқарида ҳаво ҳарорати -15 даражагача тушиб кетган. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, яқин 10 кун ичида зилзила содир бўлган ҳудудда ҳаво ҳарорати кундузи 5 даражагача кўтарилиши, кечаси эса -14 даражагача тушиши мумкин.
Ганьсу провинциясининг Цзишишань-Баоань-Дунсян-Салар автоном округида 6,2 магнитудали силкинишлар қайд этилган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.