Хитойда XIX Осиё ўйинлари машъаласи эстафетаси бошланди

PEKIN. Kazindorm - Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган XIX Осиё ўйинлари очилишига икки ҳафтадан сал кўпроқ вақт қолди. 8 сентябрда Осиё ўйинлари машъаласи эстафетаси расман бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото; news.cctv.com

Маросим Чжэцзян провинцияси Ханчжоу шаҳридаги Сиху кўлида бошланди. Биринчи машъалчи сузувчи, Олимпия чемпиони Ло Сюэцзюань бўлди.

Ёзги Осиё ўйинлари машъаласи эстафетаси Чжэцзян провинциясининг 11 шаҳрида 8-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

XIX ёзги Осиё ўйинлари 23 сентабрдан 8 октябргача бўлиб ўтади. Очилиш ва ёпилиш маросимлари Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, XIX Осиё ўйинлари дастлаб 2022 йил 10-25 сентябрь кунларига белгиланган, бироқ улар 2023 йил кузга кўчирилган эди. Осиё ўйинлари Хитойда учинчи бор ўтказилади. 1990 йилда мусобақа Пекинда, 2010 йилда Гуанчжоуда бўлиб ўтди. Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси маълумотларига кўра, Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган XIX Осиё ўйинларининг спорт дастурига 40 та спорт тури, 61 та йўналиш ва 483 та тадбир киритилган бўлиб, Осиё ўйинларида илк бор киберспорт ва брейк-данс мусобақалари ўтказилмоқда. Ханчжоудаги ўйинларда Осиё давлатларидан, жумладан, Қозоғистондан 12 мингдан ортиқ спортчи иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси байроқдори Надежда Дубовицкая ва Асланбек Шимбергенов бўлади.

Июнь ойида Хитойда XIX Осиё ўйинларининг расмий алангасини ёқиш маросими бўлиб ўтди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар