Қозоғистонда доллар курси арзонлашди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.

доллар
Фото: freepik.com

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 0,52 тенгега пасайди.

1 АҚШ долларининг ўртача нархи - 510,49 тенге.

Миллий банкнинг 10 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 511,18 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,28 тенге. Евро - 530,60 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 511,1 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 513,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 528 – 533 тенге орасида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотув нархи – 510,5 тенге, сотиб олиш нархи – 516,5 тенге. Евро 526 тенгедан сотилмоқда ва 533,5 тенгедан сотиб олинмоқда.

Россия рубли 5,19 - 5,29 тенге орасида сотилмоқда.

Сўнгги хабарлар