19:34, 21 Январь 2025 | GMT +5
Хитойда смартфонлар савдоси 3,2 фоизга камайди
2024 йилнинг тўртинчи чорагида Хитойда смартфонлар савдоси 3,2 фоизга камайди, дея ёзади Counterpoint портали.

Жорий йилнинг январь ойи бошида Хитойда энг оммабоп смартфонлар Huaweiнинг моделлари бўлди, компаниянинг улуши 18,1 фоизни ташкил этди. Nova 13 серияли телефонлар чиқарилиши туфайли ўсиш 15,5 фоизни ташкил этди.
Энг машҳур смартфон брендлари учлигига Xiaomi ва Apple ҳам кирди. Бироқ, Америка компаниясининг Хитой бозоридаги савдоси йил давомида 18,2 фоизга камайди.
Ўтган йилнинг биринчи чорагидан учинчи чорагигача Хитойда смартфонлар бозори ўсишни кўрсатди, деб таъкидлади Counterpoint.